Ўзбекистонлик К-1 устаси Туркияда жанг қилади

20 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида К-1 бўйича “King of King” турнири бўлиб ўтди. Ушбу кечада ўзбекистонлик Мурод Аҳмедов ҳам мезбонлар вакили Медени Челикка қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, рақибида ковид аниқланганлиги боис, ушбу жанг қолдирилганди.

Энди, юртдошимиз 2022 йил 22 январь куни Озарбайжон вакили Маммад Амралиевга қарши рингга кўтарилади. Ушбу қарама-қаршилик ҳам Истанбул шаҳрида “King of King” турнири доирасида ўтказади. Мазкур жанг -71 кг вазн тоифасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!