Ўзбекистонлик К-1 устаси уч карра жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
20 ноябрь куни Истанбул шаҳрида К-1 бўйича ўзига хос жанг кечаси ташкил этилади. Мазкур турнир анчагина машҳурликка эришиб бораётган "King of King" (KOK) доирасида бўлиб ўтади. Кеча, ушбу кечада ҳамюртимиз Муроджон Аҳмедов ҳам ўз жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон К-1 федерацияси раҳбари Жасур Неъматовнинг сайтимизга маълум қилишича, Туркияда ташкил қилинаётган мазкур оқшомда яна бир Ўзбекистон вакили Узаир Исмоилжонов ҳам рингга кўтарилади. У 71 кг вазн тоифасида том маънодаги жиддий рақиб, кикбоксинг бўйича 3 карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони озарбайжонлик, "Лорд" номи билан машҳур Рамал Аслановга қарши жанг қилади.
Маълумот учун, Рамалов профессионал фаолияти мобайнида 37 та ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган. Ғалабаларининг 13 тасида нокаут билан якунлаган.
Фикрлар