Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон"нинг навбатдаги жанг санаси маълум! У ўз титулини ҳимоя қилади

  • 11 январь, 2021, 21:25
  • 0
  • Бокс

Бир қатор профессионал боксчиларимиз Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компаниясининг мижози ва улар Вьенамнинг Хошимин шаҳрида тайёргарлик олиб боради. Боксчиларимиз Вьетнамнинг йирик шаҳрида ёш ўзбекистонлик мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида жангларга ҳозирлик кўришмоқда. 

Жумладан, "Кичик Тайсон" номи билан машҳур, Зуфар Сулаймонов шогирди Олимжон Назаров(25-5,14 КО) 27 февраль куни навбатдаги жангини ўтказади. У ўта енгил вазн (50.8 кг) тоифасида WBO Oriental камари соҳиби саналади. Мазкур санадаги тўқнашувда у ўз титулини ҳимоя қилади. 

ШЕРМАТОВ

Шунингдек, ушбу жанг кечасида Абдурасул Исмоилов (8-1, 5 КО) ҳамда Равшанбек Шерматов (5-1,2 КО) ҳам рейтинг жангларида рингга кўтарилади. 

Мазкур жанг кечаси Вьетнамда ташкил этилади. Рақиблар борасида тез орада маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!