Ўзбекистонлик Марадона Қирғизистондан Тожикистон клубига кўчиб ўтди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Марадона Сафаров фаолиятини Тожикистоннинг "Истаравшан" футбол клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати Инстаграм ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Сафаров сўнгги уч мавсум давомида Қирғизистон чемпионатида "ОшМУ" сафида ҳаракат қилган. У маълум муддат жамоа сардори бўлган, ўтган мавсумда эса клубнинг энг яхши ассистенти сифатида қайд этилди. Марадона 25 та учрашувда 7 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, футболчига "Марадона" исми унинг отаси томонидан қўйилган бўлиб, у буюк аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадона мухлиси ҳисобланади.



Фикрлар