Ўзбекистонлик ММА жангчилари Қирғизистондаги турнирда октагонга кўтарилади

  • 19 декабрь, 2020, 17:29
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

20 декабрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида ММА бўйича турнир ўтказилади. “Aybat FC” томонидан ташкил қилинаётган ушбу жанг кечасида бир нечта ўзбекистонлик жангчилар ҳам иштирок этади.

Tecno

Жумладан, 70 кг вазн тоифасида октагонга кўтариладиган Диёр Муталибов мезбонлар вакили Урмат уулу Талас билан тўқнаш келса, 80 кг вазнда Достон Исмоилов яна бир қирғизистонлик Сардор Ураимовга қарши жанг қилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Достон Исмоилов ўзининг дебют жангини ўтказади. Рақиби эса бир маротаба октагонга кўтарилиб, ғалаба қозонган. Диёр Муталибов ва уни рақибининг ҳисобида битта жангдаги ғалабалар мавжуд.

ай1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!