Ўзбекистонлик ММА жангчиси 100 минг долларлик шартномани қўлга киритиши мумкин!

  • 18 сентябрь, 19:25
  • 0
  • MMA

Маълумки, бир қатор истеъдодли ММА ҳамда профессионал муайтайчиларимиз One FC турнири доирасидаги One Lumpinee лигасида жангларини ўтказишмоқда. Жумладан, Мавлонбек  Қаҳҳоров, Мавлуд Тифиев, Шаҳриёр Жўраев, Аслам Ортиқов каби муайтайчиларимиз бу лигада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган бўлса, Санжар Зокиров, Камронбек Ортиқов, Аваз Холмирзаевлар ММА йўналишида ажойиб иштирок этишмоқда. 
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки One Lumpinee турнирларида кетма-кет чиройли ғалабаларга эришган жангчилар One Championship промоушенидан 4 та жанг учун 100 минг долларлик шартномани қўлга киритиши мумкин. Айнан шундай имкониятга 20 сентябрь куни "One Lumpinee 80" турнирида жанг қилувчи юртдошимиз Авазбек Холмирзаев (7-1) эга чиқиши мумкин. Холмирзаев ушбу кечада Россия шарафини ҳимоя қилувчи Бектур Женишбек Уулуга (2-0) қарши жанг қилади. Унинг менежери Озод Пардаевнинг маълум қилишича мазкур жангдаги ғалаба орқали 100 минг долларлик шартномага эга чиқилиши мумкин. Ҳамюртимиз бунга қадар Lumpinee турнирларида 3 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан аввал ғалабани қўлга киритган. Албатта, ушбу муҳим жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!