Ўзбекистонлик ММА жангчиси жиу-житсу бўйича океанортида яна бир марта чемпионликни қўлга киритди
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Сарвар Тўхтасинов фаолиятидаги яна битта мусобақада ғолибликни қўлга киритди. Жиу-житсу бўйича ўтказилган навбатдаги Америка очиқ чемпионатида унга тенг келадиган рақиб топилмади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.
АҚШнинг Коннектикут штатида жиу-житсу бўйича ўтказилган “North American Grappling Association” турнирида дунёнинг қатор мамлакатларидан жами бўлиб 500га яқин спортчи иштирок этди. Турнирда Сарвар учта жанг ўтказиб, барчасида рақибларини мағлубиятга учратди ва “NAGA” чемпионлик камарига эга чиқди.
Маълумот учун: Жиу-житсу — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.
Фикрлар