Сарвар Тўхтасинов жиу-житсу бўйича Нью-Йоркдаги турнирда ғолиб бўлди
АҚШда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ММА жангчиси Сарвар Тўхтасинов ўзининг навбатдаги жангини Нью-Йорк шаҳрида ўтказди.
Жиу-житсу бўйича щтказилган “North American Grappling Association” турнирида дунёнинг қатор мамлакатларидан жами бўлиб 500га яқин спортчи иштирок этди. Турнирда Сарвар иккита жанг ўтказиб, иккисида ҳам рақибларини мағлубиятга учратди ва “NAGA” чемпионлик камарига эга чиқди.
Маълумот учун: Жиу-житсу — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.
Фикрлар