Ўзбекистонлик ММА жангчиси олти йиллик танаффусдан сўнг яна октагонга қайтмоқда
ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов 6 йиллик танаффусдан сўнг, яна октагонга қайтмоқда. У 7 ноябрь куни Қозоғистоннинг NFC промоушенида жанг ўтказади. Рақиб ҳам маълум. Ўша куни юртдошимиз мезбонлар вакили Серик Тлекеевга қарши баҳс юритади. Шоҳасан профессионал йўналишда битта жанг ўтказган ва ғалабага эришган эди. Мана узоқ танаффусдан сўнг, у яна катта жангларга қайтмоқда.
Биз бу борада унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.
- 7 ноябрь куни Қозоғистонда жанг қиламан. Ундан аввал, октябрь ойининг охирларида Тошкентда профессионаллар ўртасида турнир бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. Мана шу мусобақада 84 кг вазнда октагонга кўтариламан. Катта эҳтимол билан навбатдаги жангим Тошкентда бўлади. Аслида, Россияда бир неча марта жанг қилганман. Лекин биттаси ҳисобга олинган. Чунки, Россияда маҳаллий жангчилар билан тўқнаш келгандим. Барчасини ҳисобласа, натижам 6-0 бўлиши керак эди. Қозоғистонда эса, 77 кгда жанг қилиш бўйича келишувга эришганман. Насиб қилса, яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламан.
Фикрлар