Ўзбекистонлик MMA жангчиси XFN ташкилоти билан шартнома имзолади!
Ўзбекистонлик Исломбек Махамажонов XFN промоушени билан келишувга эришди.
XFN (X Fight Nights) - Чехия ва Словакиянинг аралаш жанг санъатлари лигаси. Ташкилот ушбу мамлакатларда MMAни тарғиб қилади ва жахон даражасидаги юлдузлар иштирокида турнирлар уюштиради.
⠀
Исломбек уч маротаба универсал жанг бўйича республика чемпиони унвонини олган. Жангчи FXN доирасида октагонга чиқган. Австралиялик Габриэл Бюдс билан жангда у рақибини биринчи раунднинг илк дақиқасида нокаутга учратди. Ўзбекистонлик спортчининг иккинчи жанги 2020 йил 3 апрел куни Прага шаҳрида бўлиб ўтади, унинг рақиби Михаил Жанкуска (Michal Janucuska) бўлади.
Фикрлар