Ўзбекистонлик муайтай устаси бир раунддан иборат бўлган турнирда ўз жангини ўтказади

Ҳамюртимиз Мансурбек Толипов муайтайнинг профессионал йўналиши бўйича “MAS Fight” турнирида ўз жангларини ўтказаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. У аввалроқ ушбу турнирда ғалаба қозонган эди. 22 декабрь куни Камбоджада ташкил этилаётган жанг кечасида ҳамюртимиз яна бир бор рингга кўтарилади.

Маълумот учун, “MAS Fight” турнири янги ташкил этилган бўлиб, ғайритабиий тарзда ўтказилади. Яъни, бир раунд бўлади холос. Ушбу ягона раунд 9 дақиқа давом этади. Энг қизиғи эса, 9 дақиқа мобайнида нокаутга учратган тарздагина ғалаба қозонишингиз мумкин.Қолган ҳар қандай ҳолатда ҳам дуранг қайд этилади. Ҳамюртимизнинг ушбу жанглардаги натижаси, битта дуранг ва бир ғалабадан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!