Ўзбекистонлик мураббий Индонезия терма жамоасини бошқарадими?

  • 16 октябрь, 22:47
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббийнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган Темур Кападзе Индонезия миллий жамоасига устозлик қилиши мумкин. Бу ҳақда "Goal Media" нашри хабар берди.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, Индонезия Футбол Федерацияси ҳозирда уч мутахассис номзодини муҳокама қилмоқда. Улар — ўзбекистонлик Кападзе, германиялик Томас Долл (“Персижа” клуби собиқ мураббийи) ва испаниялик Хесус Касас (Ироқ терма жамоасининг собиқ мураббийи).

Аввалги мураббий Патрик Клуйверт билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинган. У жорий йилнинг 8 январь куни тайинланган, бироқ натижалар кутилгандек бўлмади. Жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида Ироққа 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Маълумот учун, Кападзе қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси “ЖЧ–2026” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!