Ўзбекистонлик мутахассис Малайзия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Сўнгги йилларда ўзбек боксининг нуфузи юқори даражага чиқиб улгургани сир эмас. Дунёда нафақат боксчиларимиз, балки мураббийларимизга ҳам қизиқиш юқори.
Шу муносабат билан, Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони Рустам Саидов бокс бўйича Малайзия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббийимиз Малайзия бокс федерацияси билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Рустам Саидов 2011 йилда боксчилик фаолиятини якунлаган ва шундан сўнг, мураббийлик фаолиятни бошлаган. Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган ва қитъамизда 2015 йилнинг энг яхши бокс мураббийи, деб топилган.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар