Ўзбекистонлик мухлисларнинг асабини синаган футболчи легионеримиз билан битта жамоада ўйнайди
Яқинда "Сепахон" билан хайрлашган тажрибали ҳимоячи Рамин Ризоян фаолиятини Теҳроннинг "Истиқлол" жамоасида давом эттиради. Эрон терма жамоаси аъзоси "кўклар" билар 1 йиллик шартнома имзолади.
Айни дамда "Истиқлол" сафида терма жамоамиз етакчиларидан бири Жалоллидин Машарипов ҳаракат қилмоқда. Ўтган мавсумда жамоа "Персеполис"га чемпионликни бериб қўйди. "Сепахон" эса чемпионатни 3-ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Рамин "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Эрон баҳсида вақтни чўзиб, ётиб олиб мухлисларимизнинг асабини синаган эди.
Фикрлар