Ўзбекистонлик шахматчилар Анталияда Жаҳон биринчилигида ғолибликни қўлга киритди

  • 21 декабрь, 12:50
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 15-21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шахрида спортнинг шахмат тури бўйича рапид ва блиц йўналишларида мактаб ўқувчилари ўртасида 9-17 ёшлар гуруҳида Жаҳон биринчилиги ўтказилди.

Tecno

Ўзбекистон жамоаси ушбу чемпионатда жами 12 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритди.

Совриндор бўлган спортчилар:

U-17 (ўғил болалар)

Омонoв Асрор — рапид, олтин медаль;

Абдухакимов Акбарали — блиц, бронза медаль;

U-15 (ўғил болалар)

Бекмуродов Хумоюн — рапид, олтин медаль; блиц, бронза медаль;

U-13 (ўғил болалар)

Ботиралиев Абдумажид — рапид, кумуш медаль;

U-9 (ўғил болалар)

Нематиллахонов Нурмухаммад — рапид, бронза медаль;

U-17 (қизлар)

Халилова Мадина — блиц, олтин медаль; рапид, кумуш медаль;

U-15 (қизлар)

Олимова Руқия — рапид, олтин медаль;

U-13 (қизлар)

Комилжонова Лазизабону — блиц, олтин медаль;

Хикматхонова Мохинур — блиц, бронза медаль. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!