Ўзбекистонлик спортчи 2 йилга дисквалификация қилинди
Ўзбекистонлик велоспортчи Анна Куликовадан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар бермоқда.
Манбага кўра, 2022 йил 25 октябрь куни спортчи А.Куликовадан мусобақадан ташқари ҳолатда допинг синама олинган. Таҳлил натижаларига кўра, велоспортчининг намунасидан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган рўйхатга киритилган “метастерон” моддаси аниқланган.
Шундай қилиб, спортчи Анна Куликовага нисбатан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссия қарорига кўра, 2 йил муддатга (26.12.2022 дан 26.12.2024 гача) дисквалификация жазо чораси қўлланилди.
Фикрлар