Ўзбекистонлик таниқли ММА рефериси яна жанг қилишга қарор қилди. Унинг рақиби ва жанг санаси маълум
30 март куни Бухорода "ATF Championship 9" турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор юртимизнинг кўзга кўринган ММА вакиллари билан бир қаторда хориждан ташриф буюрган спортчилар октагонга кўтарилади.
Улар орасида спортчилик фаолияти билан бирга ММА бўйича рефери сифатида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Дадахон Ҳасанов ҳам жанг қилади. Унга қирғизистонлик Элдияр Байжан рақиблик қилади. Мазкур қарама-қаршилик 66 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Дадахон Ҳасанов сўнги бор 2021 йил февраль ойида "EFC 33" турнири доирасида россиялик Андрей Курбатовга қарши жанг ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, юртдошимизнинг рақиби Қирғизистон вакили Элдияр Байжан фаолияти мобайнида 6 та ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган бўлса, Ҳасановнинг кўрсаткичи 10-6 кўриниш олган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ҳамюртимиз 6 та ғалабали серияга эга.
Туркияда "Эмир" номи билан машҳур ўзбек жангчисининг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум (Видео)
Фикрлар