Ўзбекистонлик "Тони" Бангкокда муҳим жанг ўтказади
5 март куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида катта профессионал муайтай кечаси ташкил этилади. "Fighter Muay Thai" промоушени томонидан ташкил этилаётган ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Қобилбек Тўлабоев ҳам рингга кўтарилади.
Таиланд заминида "Тони" номи билан анчагина машҳурликка эришган ҳамюртимиз ушбу жанг кечасида мезбонлар вакили Каевкла Каевсамритга қарши жанг қилади.
Ушбу тўқнашув -57 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади. Спортчимизнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу жангда ғалаба қозонса, Сингапурнинг машҳур "One Championship" промоушени билан шартнома имзолаши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 5 йиллик танаффусдан сўнг, 13 февраль куни Таиланднинг яна бир нуфузли "Lumpine Fairtex Fight" промоушенида Ромстритхон Гамлаёкка қарши жанг қилган ва юқори даражада ўтказган жангига қарамай баҳсли тарзда ғалаба рақибга ёзилган эди.
Фикрлар