Ўзбекистонлик ёш ММАчилар Абу-Дабини забт этишга йўл олди!

  • 5 август, 19:51
  • 0
  • MMA

Парижда Олимпиада қизғин паллага кирган вақтда Абу-Даби шаҳри яна бир нуфузли турнирга мезбонлик қилади. IMMAF доирасида, ҳаваскор ММА бўйича ўсмир-ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 12-13, 14-15, 16-17 ёш тоифасидаги аралаш жанг санъати устулари ғолиблик учун баҳс юритишади. Жанглар қуйидаги вазн тоифаларида бўлиб ўтади. 
 

Қизлар 12-13 ёш, 62 кг, 57 кг, 52 кг, 48 кг, 44 кг, 40 кг, 37 кг, 34 кг. 

Қизлар 14-15 ёш: 67 кг, 62 кг, 57 кг, 52 кг, 48 кг, 44 кг. 

Қизлар 16-17 ёш: 70,3 кг, 65,8 кг, 61,2 кг, 56,7 кг, 52,2 кг, 47,7 кг. 

Ўғил болалар 12-13 ёш: 62 кг, 57 кг, 52 кг, 48 кг, 44 кг, 40 кг, 37 кг, 34 кг, 31 кг. 

Ўғил болалар 14-15 ёш : 77.1 кг, 72 кг, 67 кг, 62 кг, 57 кг, 52 кг, 48 кг, 44 кг, 40 кг.

Ўғил болалар 16-17ёш: 120,2 кг, 93 кг, 83.9кг,, 77.1 кг, 70.3 кг, 65.8, 61.2 кг, 56.7 кг, 52.2 кг.

Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мамлакат чемпионатидаги ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар билан тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Албатта, ушбу муҳим турнирда вакилларимизга омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!