Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши ҳаками U-23 Осиё чемпионатида ишлайди
ОФК Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди. Эътиборлиси, улар орасида ўзбекистонлик реферилар ҳам бор.
Жумладан яқиндагина Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Валентин Коваленко, шунингдек Илгиз Танташев, Тимур Абдуллаев ва Андрей Цапенколар мазкур мусобақа фаолият олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, 8-26 январь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада VAR тизимидан ҳам фойдаланилади.
Ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш имконига эгасиз.
Фикрлар