Ўзбекистоннинг АҚШга қарши ўйинини гондураслик ҳакам бошқариб боради!
Ўзбекистон ва АҚШ миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни гондураслик ҳакам бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Сентябрь ойидаги ФИФА кунларида миллий жамоамиз АҚШда йиғин ўтказган ҳолда мезбон АҚШ ва Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишидан хабарингиз бор. 9 сентябрь санасида бўлиб ўтадиган АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Учрашувни бош ҳакам сифатида гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб боради. Унга қанотларда Лимануел Сола ва Жаиро Моралес (Пуерто-Рико) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Гондурас) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув “CityPark” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар