Ўзбекистоннинг барча даврлар жамоаси эълон қилинди (фото)

Жаҳон футбол тарихи ва статистикаси ташкилоти IFFHS ҳар бир мамлакатнинг барча даврлардаги орзулар жамоаларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон орзулар жамоаси рўйхатидан ўрин олган футболчиларнинг барчаси "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган ўйинчилардан тузилган. Жамоа рўйхати билан танишинг:

Дарвозабон — Юрий Пшеничников.
Ҳимоячилар — Сергей Доценко, Владимир Штерн, Мустафо Билолов, Геннадий Денисов.
Ярим ҳимоячилар — Миржалол Қосимов, Михаил Ан.
Ҳужумчилар — Владимир Фёдоров, Биродар Абдураимов, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий.

Шунингдек, "шерлар" сафида ўйнаганлардан Эдгар Гесс Тожикистон, Ровшан Мухадов Туркманистон, Хорен Оганесян Арманистон ва Василис Хадзипанагис Греция орзулар жамоаси рўйхатига киритилган. "Пахтакор"да мураббий бўлиб ишлаган Анатолий Башашкин Россия орзулар жамоаси сафидан ўрин олган.

пахтаўзб

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!