Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"даги рақибига АҚШга кириш учун рухсат берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ ҳукумати Конго ДР футболчиларига Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун мамлакатга киришга рухсат берди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

Жамоа тайёргарлиги Эбола вируси билан боғлиқ хавотирлар туфайли бузилган бўлиб, футболчилар ва мураббийлар штаби учишдан олдин 21 кунлик карантинга олинган.

Конголиклар ҳозирда Хьюстон (Техас штати)га етиб боришган.

Конго ДР терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Португалия, Ўзбекистон ва Колумбия жамоалари билан “K” гуруҳида иштирок этади. Жамоа 17 июнь куни Хьюстонда Португалияга қарши ўйнайди, 24 июнь куни Колумбия билан Сапопан (Мексика)да, 28 июнь куни эса Ўзбекистонга қарши учрашув Атланта (Жоржия штати, АҚШ)да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!