ЎзДЖТСУга уюштирилган пресс-турда 40 нафардан зиёд журналист ва блогерлар қатнашди (фотогалерея)

Кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига пресс-тур ташкил этилди.

Шунингдек, пресс-тур доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида журналистлар ва блогерлар ўртасида стол тенниси бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ҳам ўтказилди.

Тадбир давомида бокс, кураш, гимнастика, дзюдо, таэквондо, каратэ спорт турлари бўйича педагогик маҳорат дарсларида Олимпиада ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларининг совриндорлари иштирокида кўргазмали чиқиш ва мастер-класслар ҳам ўтказилди. Қуйида ушбу жараёндан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!