Ўзи нима бўлди?! "Барселона"нинг Европа лигасигача бўлган "шонли йўли"

Ёзги трансферлар ойнасида таркибини сезиларли даражада кучайтирган ва айни дам Ла Лигада 1 – ўринда бораётган клуб Чемпионлар Лигасидан Европа Лигасига тушиб кетиши мумкинлигига ишонасизми? Сезиб турганингиздек, гап “Барселона” ҳақида кетмоқда. Энг қизиғи, ўтган мавсумда ҳам клуб гуруҳдан чиқа олмай, Европа Лигасининг чорак финалигача етиб борганди. Бироқ ўша пайтда “Барса”ни оқлаш учун сабаблар бор эди. Испан гранди яқин-яқингача энг ёмон даврларидан бирини бошидан ўтказаётганди. Биргина мисол, ўтган мавсум Чемпионлар Лигасининг 2 – туридан сўнг Рональд Куман ишдан бўшатилди. 5 – турда эса Хави клубда иш бошлади. Яъни 6 та ўйинда “Барса”ни 3 та мураббий бошқарди. Бундай вазиятда севимли жамоангиздан нимадир талаб қилиш адолатдан бўлмаса керак. Лекин айни пайтда вазият бундай эмас. Гарчи, клубда молиявий муаммолар етарли бўлса-да, Жоан Лапорта Хави хоҳлаган деярли барча футболчиларни олиб келди. Балки энди натижалар талаб қилинса, адолатдан бўлар.

barcelona-vs-rayo-vallecano-live-la-liga-lewandowski-raphinha-christensen-start-for-barca-live-streaming-info-playing-11

“Интер”дан учралган мағлубиятдан сўнг “Барселона”да плей-оффга чиқиш имкони жуда паст. Қисқа қилиб айтганда, кейинги турда Милан жамоаси “Виктория Пльзень”ни мағлубиятга учратса, “кўк-анорранглилар” Европа Лигасига йўл олади. Ҳеч қанақасига имкон қолмайди. Аммо футболда ҳам мўжизалар бўлиб туради. Мана шу мўжизалар айни пайтда “Барса” мухлисларига жуда зарур. Келинг, клуб нима учун бу даражага келиб қолганин таҳлил қилиб кўрамиз.

1-сабаб. “Ўлим” гуруҳи

Албатта, илк сабаб гуруҳдаги жамоалар. “Барселона” нафақат “ўлим” гуруҳига тушди, балки оҳирги йиллардаги энг ноқулай рақиби бўлмиш “Бавария” билан бир квартетдан жой олди. “Барса” мухлисларини битта нарса ҳурсанд қилиши мумкин. Клуб олдингиларига нисбатан бу сафар мюнхенликларга етарлича қаршилик кўрсата олди. Ҳатто немис клубини ютиб қўйиши ҳам мумкин эди. Кейинги рақиб - “Интер”. Бу клубнинг ишлари Италияда яхши бўлмаслиги мумкин, лекин Инзаги шогирдлари майдонда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланиш бўйича мастер-класс ўтиб берди. Тўғри, “Барса” кўпроқ ҳужум қилган, кўпроқ зарба берган бўлиши мумкин. Аммо буларнинг энди нима қизиғи бор?

xjDSZb8l

2-сабаб. Ҳимоя жуда заиф.

Хави бекорга ёзда кўпроқ ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилмаган. Клубнинг нозик нуқтаси олдин ҳам ҳимоя эди. Кунде ва Арауходан сўнг Кристенсен ҳам жароҳат олди. Ҳимояда деярли бошқа вариант қолмади. Майдонда Жеррард Пике ва Эрик Гарсия жуфтлигини ўйнатиш вақти келди. Албатта, “Барса”га “Интер” билан иккинчи ўйиндаги бой берилган очколар жуда алам қилди. Сабаби, Пикенинг оддий вазиятда қилган хатоси Гарсияга ҳам таъсир қилди, шекилли, у ҳам жуда ёмон ўйин ўтказди. Ваҳоланки, биринчи баҳсда Эрик анча яхши таассурот қолдирганди. Балки бундай заиф ҳимояга шерик қилиб, таянч зонада агрессивроқ бўлган Франк Кессие асосий таркибда туширилиши керакдир. Серхио Бускетс барибир ҳам ҳужумларни уюштиришда, марказни бошқаришда қўл келади. Лекин бу ўйинда кўпроқ ҳимояга ёрдам бериш керак эди.

Gerard

3-сабаб. Таркибнинг нотўғри танланиши

Бу сабабни бир мисол билан бошламоқчиман. Хави “Интер”га қарши ўйинда Рафиньяни чап қанотда ўйнатиб хатога йўл қўйди. Вингер майдонда деярли кўрингани йўқ. Иккинчи ўйинда мураббий буни сезиб қолади ва дарҳол уни ўз позициясига қайтаради.

Fe5JjaUXEAAQgy2

Биринчи ўйинда яна бир футболчининг ўйини чиқмаганди. Бу – Маркос Алонсо. Аммо кейинги ўйинда у яна асосий таркибда қолди. Алехандро Бальде заҳирадан майдонга тушиб, битта асисст амалга оширди. Бу мавсум анча ўзига бўлган ишончи ошган ва тобора яхшиланиб бораётган Алехандро ўрнига ўйини чиқмаса ҳам 32 ёшли испанияликни ўйнатишдан нима фойда бўлди? Жорди Альба эса мухлисларнинг эсидан чиқиб кетган бўлса хам ажаб эмас.

DR44DWCSYD5DZ6ENK565QHAN3I

Бундан ташқари, Хави нимага катта учрашувларда Де Йонгни кам ўйнатаяпти, деган савол сизни ҳам ўйлантираётган бўлса керак. Тўғри, Гави талант бўлиши мумкин. Ҳамма эски Иньеста ва Хави жуфтлигин қайтишини хоҳлайди, аммо Гавира ва Френкининг ўртасида фарк катта. Камига нидерландиялик ярим ҳимоячи заҳирадан майдонга тушиб, ўйинни анча кучайтирди. Бундан кўринадики, футболчининг спорт формаси жойида ёки гап бошқа ерда бўлиши ҳам мумкинми? Ёзда Де Йонга бир неча клублардан таклиф бўлди. Хатто “Барса” “Манчестер Юнайтед” билан оғзаки келишувга эришди, деган эди инсайдер Фабрицио Романо. Клуб ушбу трансфердан яхшигина даромад кўриши мумкин эди. Шундай бўлса-да, футболчи барча таклифларни рад қилиб, шу ерда қолишни танлади. Гўё, Хави ҳам унинг кетишини хоҳлайди. Шу йўл билан Де Йонгни бошқа клубга ўтишга кўндирмоқчимикан, деган тахминлар келиб қолади киши ҳаёлига. 

FfEGxYxXwAI7F_h

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!