Ўзил 2010 йилда нега айнан "Реал"ни танлаган эди?

Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Месут Ўзил қандай қилиб "Реал"га кўчиб ўтганини эслади.

“Қироллик клуби” ўшанда ҳали жуда ёш бўлган футболчини "Вердер"дан сотиб олди. Трансфер 2010 йилнинг августида амалга оширилган.

“Реал”га ўтишимдан олдин ҳам менга жуда жиддий клублар қизиқиш билдиришди, аммо айнан “Реал”да менга энг ёққан мураббий “Реал”да ишлаган. Жозе Моуриньо билан бўлган суҳбатлар танловимга катта таъсир кўрсатган”, - деди германиялик футболчи Madrid Xtra нашрига берган интервьюсида.

Месут Ўзил 2013 йилгача “Реал”да ўйнаган, шундан сўнг Лондоннинг “Арсенал” клубига сотиб юборилган. Моуриньонинг Мадрид клубидаги фаолияти ҳам худди шу йилларга тўғри келди - 2010 йилдан 2013 йилгача.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!