Ўзил "Арсенал" билан шартномани бекор қилишга рози бўлди

“Арсенал” клуби раҳбарияти германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Ўзилнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у ушбу вақт орасида “Арсенал”дан яна 7,8 миллион евро маош олиши керак. Аммо Месут қишки трансферлар даврида жамоадан кетишни мақсад қилгани боис, ушбу пуллардан воз кечишга тайёр.

Ўзилнинг янги жамоаси Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби бўлиши айтилмоқда. У истанбулликлар билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!