Ўзил: "Арсенал"нинг мағлубиятларида доим мени айблашади
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўзига нисбатан билдириладиган танқидлар борасида тўхталиб ўтди.
“Агар жамоа яхши ўйин кўрсата олмаса, ҳамиша мени айблашади. Аммо, мен таркибда бўлмаган пайтларимда жамоа кўрсатган муваффақиятсиз ўйинларни қандай тушиниш мумкин? Мухлислар мендан кўпроқ нарса кутишларини ва менинг натижага таъсир эта олишимга ишонишларини тушунаман. Мен ҳам шуни хоҳлайман, бироқ ҳамиша ҳам бундай бўлавермайди. Мен жамоада ягона эмасман, шунчаки баъзан рақиблар яхши ўйин кўрсатишади”, - дейди германиялик футболчи.
Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 2 та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар