Ўзил
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоадан кетишга яқин турибди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи "Барселона" клубига ўз хизматларини таклиф қилган. У қишки трансферлар чоғидаёқ жамоасини ўзгартирмоқчи.

Маълумот учун, Ўзилнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил 2010-2014 йилларда “Барселона”нинг ашаддий рақиби ҳисобланган “Реал” Мадрид сафида тўп сурган.