Ўзил Кантонадан ҳам ўзиб кетди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Англия Премьер-лигаси 30-туридан ўрин олган “Уотфорд” жамоасига қарши баҳсда Шкодан Мустафи томонидан киритилган голга ассистентлик қилди.

Бу германиялик футболчининг АПЛ ўйинларида амалга оширган 50-голли узатмаси бўлди. Унга бунча голга ассистентлик қилиш учун 141 та ўйин етарли бўлди.

Шу тариқа, Ўзил АПЛда 50 та голли узатмани энг тез амалга оширган футболчига айланди. Бундан олдинги рекорд “Лидс Юнайтед” ва “Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Эрик Кантонага тегишли эди – 143 та ўйин.