Ўзил нега майдонга тушмаяпти?

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоанинг германиялик хавбеки Месут Ўзил нега таркибга киритилмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ўзил сўнгги марта шу йилнинг март ойида майдонга тушган эди.

“Биз ўйинга тўлиқ тайёр бўлган футболчиларни танлаб оламиз. Таркибга кириш жуда қийин, бу Ўзилга ҳам, қолган футболчиларга ҳам тааллуқли.

Мен сизларнинг саволларингизни тушунаман ва ҳурмат қиламан, аммо мен биринчи навбатда ўз ишимни сидқидилдан бажаришим керак. Мен ким энг яхши формада бўлса, шуни танлайман”, - деди испаниялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)