Ўзил Қатардан таклиф олганди, бироқ...
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил қишги трансфер ойнаси вақтида Лондон клубини тарк этиши мумкин эди.
Mirror нашри хабарига кўра германиялик плеймейкер учун Қатар клуби таклиф билан чиққан, аммо "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета Ўзилга ўринбосар йўқлиги сабаб ушбу таклифга рад жавобини берган.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда хавбек барча турнирларда "Арсенал" либосида 18 та ўйинда иккита голлик узатма берган. Унинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2021-йил ёзида якунига етади.
Фикрлар