Ўзил қишда ПСЖнинг таклифини рад этгани маълум бўлди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ПСЖдан бўлган таклифни рад этгани маълум бўлди.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 30 ёшли германиялик футболчини ўз сафларида кўришни хоҳлашган. Улар қишки трансферлар даврида бу борада унга таклиф билан мурожаат қилишган. Аммо, футболчи “канонирлар” сафида қолишни танлаган.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!