Ўзил шаҳзода бўлишга тайёрми?

“Арсенал”дан бош мураббий билан чиқиша олмаётган Месут Ўзил Саудия Арабистонидан ўта манфаатли таклиф олди.

“Ан-Наср” жамоаси германиялик футболчини ўз таркибига чорламоқда. Клуб Ўзилга йилига 20 миллион евро маош ваъда қилмоқда. Саудияликлар Ўзилнинг агентлари билан музокарани бошлаган ва улар ўйинчини кейинги йили шартнома якунланиши билан эркин агент сифатида сафга қўшиб олмоқчи. Бунинг учун Ўзил Саудияга келишга сўз бериши керак.

Бундан ташқари, араблар агар футболчи истаса, унинг трансферини шу йилнинг ўзида сотиб олишлари мумкин экан.

- Саудия жамоасининг раҳбарияти Ўзилга “Биз Сизни Саудия Арабистонининг шаҳзодаси қилишга тайёрмиз”, деб мурожаат қилмоқда, - деб ёзади Туркиянинг Fanatik нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!