Ўзил

"Арсенал" хавбеки Месут Ўзил Англия Кубоги 1/4 финал босқичи доирасида "Шеффилл Юнайтед" билан баҳсни жароҳат сабаб ўтказиб юбормоқда.

Лондон клуби расмий матбуотига кўра, германиялик ярим ҳимоячи кечаги машғулотлар вақтида белидан кичик жароҳат олганлиги сабаб бугунги ўйин қайдномасидан жой олмаган.

Жорий мавсумда Ўзил "Арсенал" сафида мамлакат чемпионати баҳсларида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2 та голли узатма берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)