Ўзил турк клубига текинга ўтмоқчи

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли германиялик футболчи "Фенербахче" билан музокаралар ўтказмоқда. У турк клуби унинг йилига 8 миллион евро маош олмоқчилиги борасидаги талабини ҳам бажаришга тайёр.

Ўзил “Фенербахче”га январдаёқ кўчиб ўтиши мумкин. Аммо у ёзда, яъни “канонирлар” билан амалдаги шартномаси якунлангач эркин агент сифатида ўтмоқчи.

Месут Ўзил “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Аммо у 2020 йилнинг март ойидан буён майдонга тушмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!