Ўзил ва Гюндоган Туркия президенти билан учрашишди (фото)
Ads

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячилари Месут Ўзил ва Илкай Гюндоган Лондонда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашишди.

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» клуби футболчилари давлат раҳбарига ўзларининг либосларини совға қилишди ва бирга суратга тушишди.

Эрдўғон етакчилигидаги “Адолат ва ривожланиш партияси” (AK Parti) шунингдек президент ва «Эвертон»нинг туркиялик ҳужумчиси Женк Тосун билан тушган суратини ҳам эълон қилди.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Бундестаг вакиллари ва немис футболи раҳбарияти Ўзил ва Гюндоганнинг терма жамоадаги хатти-ҳаракатларини жиддий танқид остига олишган ҳамда уларга юракдан футбол ўйнашни тавсия қилишган эди.

Маълумот учун, Ўзил ва Гюндоган асли турк миллатига мансуб, бироқ Германияда туғилишган.