Ўзимизда зўрлари бор! Европанинг энг кучли клуби Родридан юз ўгирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция чемпионати ва УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланган ПСЖ клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри учун курашни давом эттиришни истамади.

Родри Испания терма жамоасини сардор сифатида жаҳон чемпионлигига олиб чиққанидан кейин, “Реал” уни ўз сафига қўшиб олишни истаётгани ҳақидаги хабарлар оқими янада кучайди.

Ўтган ҳафта Родрига “Барселона” ва ПСЖ ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Sky Sports маълум қилишича, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари 30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячини харид қилишдан манфаатдор эмас.

ПСЖ раҳбарияти ярим ҳимоя чизиғидаги футболчилар –  Витинья, Фабиан Руис ва Жоау Невешнинг ўйинидан тўлиқ қониқмоқда.

Шунингдек, Родрининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномасига яна бир йил қолган. “Шаҳарликлар” эса ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!