ЎзПФЛ "Ҳумо" хоккей клубига Қозоғистон чемпионати финал ўйинида омад тилади
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Олимпик” — “Андижон” учрашуви 17:00 да старт олади.
Беллашув 3 апрель куни “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Аввалроқ Лига унинг стартини 18:00 га режа қилганди. Бироқ кейинчалик “Спорт” телеканали ўйин вақтини ўзгартириш юзасидан таклиф билан чиқди.
3 апрель куни, шунингдек, пойтахтимизда хоккей бўйича Қозоғистон Про лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, “Спорт ТВ” Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси иштирокидаги баҳсни ҳам жонли эфирга олиб чиқишни режа қилган.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўйин вақти масаласида “Олимпик” ва “Андижон” футбол клублари раҳбариятини аввалдан хабардор қилди. "Биз хоккей орқали ўзбекистонлик спорт мухлисларига катта қувонч улашаётган “Ҳумо” жамоасига “Номад” билан ўйинда омад ва зафар тилаймиз",-дейилади Лига баёнотида.
Фикрлар