ЎзПФЛ кубок финали олдидан ўтказиладиган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди

30 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухорода бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

“Навбаҳор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи беллашув 17:00 да старт олиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Финал чипталари қай тариқа сотилиши билан боғлиқ маълумотлар бироз кейинроқ эълон қилинади. 

29 октябрь куни ҳар икки клуб финалга мезбонлик қиладиган стадионда расмий машғулот ўтказади. Номинал меҳмон сифатида “Насаф” футбол клубининг машғулоти 17:00 да старт олади. 50 дақиқалик машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади. Номинал мезбон сифатида “Навбаҳор” 16:00 да машғулотга киришади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқасига журналистлар ташриф буюриши мумкин. 

Соат 18:00 да “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда икки етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани старт олади. 18:30 дан бошлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўз футболчилари билан ОАВ саволларига жавоб қайтаради. Матбуот анжуманига Бухородаги Sahid Zarafshon меҳмонхонаси мезбонлик қилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!