Пакета “Ювентус” кузатувида
“Ювентус” келаси ёзда ярим ҳимояни янгилаш устида ишламоқда. Агарда Адриен Рабьо шартномасини узайтирмаса, клуб Лукас Пакетани сотиб олишга ҳаракат қилади, дея хабар бермоқда “CalcioMercatoweb” нашри. Ушбу трансфер учун Турин жамоаси 40 миллион евро сарфлаши керак.
Ярим ҳимоячи ёзда “Лион” дан “Вест Хэм”га 43 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. У Лондон клуби таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та ассист муаллифига айланди.
Қатарда давом этаётган мундиалда Бразилия ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Пакета терма жамоа таркибида 1 та гол уришга муваффақ бўлди. "Пентакампеонлар"ни чорак финалда Хорватияга қарши учрашув кутмоқда.
Фикрлар