
Пакетанинг дисквалификацияси бўйича қарор қабул қилиш кечиктирилди
"Вест Хэм" футболчиси Лукас Пакета иши бўйича тингловлар июнга қолдирилди. Бразилиялик футболчи ўз иштирокидаги ўйинларга гаров тикишда иштирок этганликда айбланмоқда.
Мустақил комиссия бу мураккаб ишни белгиланган уч ҳафта ичида якунлай олмагани сабабли, текширув июнгача давом эттирилади. Бу ҳақда The "Guardian" хабар берди.
"Мен ўз номимни оқлаш учун охиригача курашаман. Менга билдирилган айбловлар мени ҳайратда қолдирди ва хафа қилди",- деди Пакета.
Ушбу айбловлар туфайли Пакетага барча мусобақаларда умрбод дисквалификация таҳдид солмоқда.
Шунингдек, у март ойида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига Бразилия терма жамоасидан чақирувни рад этишга мажбур бўлган.
Фикрлар