Пакьяо чемпионлик жанги учун 20 миллион доллар сўради

  • 3 январь, 2017, 11:35
  • 0
  • Бокс
Профессионал бокснинг WBO йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, филиппинлик Мэнни Пакьяо (57-5-2, 38 КО) шу йўналишдаги биринчи ярим ўрта вазн чемпиони, америкалик Теренс Кроуфорд (25-0, 17 КО) билан жанг қилиши учун 20 миллион АҚШ доллари миқдорида гонорар талаб қилмоқда.
 
- Агар Top Rank Пакьяонинг Кроуфорд билан жанг қилишини истаса, Мэнни бунга тайёр, - деди боксчининг маслаҳатчиси Майк Конц. - Бироқ, бунинг учун ташкилот Мэнни Пакьяога 20 миллион АҚШ доллари миқдорида гонорарни кафолатлаши керак.
 
 
Шунингдек, агар жанг ташкил этиладиган бўлса, шу йили мартдан майгача ўтказилиши лозим. Чунки Филиппин сенатида ҳам фаолият юритаётоган Мэнни Пакьяо бу муддатда иш жойидан таътилга чиқади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!