"Палермо" клуби ҳаваскорлар лигасига тушириб юборилди

Узоқ йиллар давомида А Серияда тўп суриб келган "Палермо"ни D Серияга тушириб юборишди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра бу клубнинг молиявий муаммолари билан боғлиқ. Боиси, айни дамда ушбу жамоага молиявий кўмак етишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, жамоага 2002 йилдан буён хўжайинлик қилиб келаётган Маурицио Дзампарини 2018 йил Англия компаниясига сотиб юборган эди.

Маълумот учун, “Палермо” клубига 1900 йилда асос солинган. У сўнги бор А Серияда 3 йил олдин иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!