Палиньянинг "Бавария"га трансфери барбод бўлди

  • 1 сентябрь, 2023, 21:52
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"БаварияГравенберхни қўйиб юборганидан кейин ярим ҳимоячи сотиб олишни режа қилганди. Клуб бунинг учун "Фулхэм" билан Палинья борасида музокаралар олиб борди ва деярли келишувга ҳам эришганди. Аммо Германияда трансферлар ойнаси ёпилгани сабабли, мюнхенликлар футболчидан айрилди. 

Tecno

Палинья Германияга етиб келганди. У "Бавария" билан 5 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишиб олди. 28 ёшли португал энди Лондонга қайтишига тўғри келади. 

Маълум бўлишича, немислар бошқа ярим ҳимоячилар билан ҳам музокаралар ўтказди, лекин энди улар трансфер амалга ошира олмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!