Палмер "Челси"да ҳеч ким уддалай олмаган натижани қайд этди

  • 9 декабрь, 2024, 15:43
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Коул Палмер 2024 йилда Англия Премьер-лигасида 38 та самарали ҳаракат амалга оширди (25 та гол ва 13 та голли узатма). Бу кўрсаткич "кўклар" ўйинчилари орасида бир тақвим йили давомида энг юқори натижа ҳисобланади. Бу ҳақда "Opta Sports" хабар бермоқда.

22 ёшли футболчи АПЛда "Челси" сафида 48 та ўйинда жами 50 та самарали ҳаракатни амалга оширган (33 гол ва 17 голли узатма). 

Палмернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йил 30 июнгача мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, айни вақтда "Челси" АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 15 та ўйиндан сўнг 31 очко тўплаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!