"Палмейрес" ярим ҳимоячиси "Барселона"га ўтишга яқин турибди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Матеус Фернандес "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри ESPN маълумотига асосланиб хабар бермоқда.
21 ёшли хавбек каталонияликлар учун 11 миллион еврога тушмоқда. Футболчининг "Палмейрес" билан шартномаси 2023-йил оҳирида якунига етади.
Жорий мавсумда Фернандес Бразилия клуби либосида 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалади.

Фикрлар