Пандемия "Реал"га қанча зарар келтириши мумкин?

Коронавирус пандемияси "Реал" бюджетига жиддий зарба берди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Қироллик клуби”нинг карантиндаги талафоти 195 млн еврога етиши мумкин. Бу стадионларга мухлисларнинг ташрифи тақиқлангани билан бевосита боғлиқ.

Одатда, чипталардан тушадиган маблағ “Реал” йиллик бюджетининг чорак қисмини ташкил этар эди. Қолган пуллар эса, телетрансляциялар ҳамда ҳомийлар ҳисобига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!