Панкратион бўйича Ўзбекистон чемпионатида қайси вилоят жамоаси ғолиб бўлди ёхуд навбатдаги бекат Фарғона!

TIGGO 2 PRO

Бухоро шаҳри мезбонлик қилган навбатдаги панкратион бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам юқори нотада ўз якунига етди. Мазкур чемпионат ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилади. Яъни, 12-13, 14-15, 16-17, 18-20 ёш ва катталар ўртасида бўлиб ўтади. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 16-17, 18-20 ва катталар ўртасидаги баҳслар жорий йил октябрь ойида Тошкентда ташкил этилувчи жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди. 3 кун давом этган мамлакат биринчилиги кескин ва шиддатли курашларга бой тарзда кечди. Умуман олганда ташкилотчилик ва жангларнинг савияси юқори даражада бўлди. 
Якунда, умумжамоа ҳисобида бухоролик спортчилар 7 та олтин, 6 та кумуш, 14 та бронза медали билан 1-ўринни қўлга киритишди. 7 олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза билан Тошкент шаҳри жмоаси 2-ўринни банд қилган бўлса, 3 та олтин 7 та кумуш билан қашқадарёлик панкратиончилар 3-ўринни эгаллашди. 
Шу тариқа панкратион бўйича Ўзбекистон чемпионати  ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди. Навбатдаги бекат Фарғона! 28-30 август кунлари водийнинг энг сўлим шаҳри грепплинг бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!