"Пансеррайкос" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлди. Машарипов эса ...

Греция чемпионати 8-туридан ўрин олган "Арис" ва "Пансеррайкос" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур тўқнашувда "Арис" қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сониясида гол уриб, ғалабани илиб кетди.

"Пансеррайкос" билан шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов баҳсни стадиондан кузатди. Вакилимиз кеча Грецияга етиб борди ва эртадан машғулотларга киришади.

Маълумот учун, "Пансеррайкос" айни дамда турнир жадвалида 9 очко билан 8-ўринда бормоқда. "Арис" эса ушбу ғалабадан кейин 11 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!